Маълумотларни узатиш тизими
Маълумотларни узатиш тизими (МУТ) - бу масофада, ҳақиқий вақтда ёки кечикиш билан қурилмалар, фойдаланувчилар ёки бошқа тизимлар ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминловчи техник ва дастурий воситаларнинг мажмуидир.
МУТнинг асосий вазифалари
Агар оддий сўз билан айтадиган бўлсак, бу рақамли ва аналог сигналлар учун "транспорт", у компьютерларга, телефонларга, датчикларга ва серверларга бир-бири орасида "сўзлашиш" имконини беради.
- Манбадан олувчига маълумотларни узатиш.
- Алоқанинг талаб этилаётган тезлиги ва сифатини таъминлаш.
- Маълумотларнинг йўқолиши, бузилиши ёки рухсат этилмаган кирилишидан ҳимоялаш.
- Алмашиш форматлари ва протоколларини келишиш.
- Ўзаро боғланган тизимларни ягона тармоққа бирлаштириш
Маълумотларни узатиш тизимига Wi-Fi тизим ҳам киради.
Wi-Fi тизим - бу симсиз алоқанинг бир тури бўлиб, унда 2,4 ГГц, 5 ГГц ва (замонавий стандартларда) 6 ГГц диапазонлардаги радиоканаллар бўйича маълумотлар узатилади.
У мобиллик ва ўрнатиш соддалигини таъминлаб, кабелларни ётқазмасдан компьютерлар, смартфонлар, камералар, датчиклар ва бошқа асбоб-ускуналарни алоқаси учун қўлланилади.
WIFI - тизимнинг асосий вазифалари
- Кабелларсиз тармоққа қурилмаларни улаш.
- Маълумотларни узатиш (интернет, видео, аудио, файллар, телеметрия).
- Асбоб-ускуналар интеграцияси (камералар, контроллерлар, ақлли уй).
- Мобилликни қўллаб-қувватлаш - қурилма қамраб олиш зонаси чегарасида кўчиб юриши мумкин.
Биз маълумотларни узатиш тизими бўйича мажмуавий ечимларни таклиф қиламиз: якка тартибдаги хомаки лойиҳа, шу жумладан Wifi қоплаш зонасининг лойиҳаси, Ўзбекистон Республикасининг норматив талабларига биноан лойиҳалаштириш, экспертизадан ўтиш, асбоб-ускуналарни ва материалларни етказиб бериш, тизим монтажи ва унинг ишга туширилиши-созланиши.
Агар бирон бир саволингиз бўлса, бизга ёзинг.
Компания менежерлари сизга энг яхши ечимларни танлашда ёрдам беришга ва барча қизиқтирган масалалар бўйича маслаҳат беришга тайёр.
