Назорат ва киришни бошқариш тизими

Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими (КНБТ) - бу ким, қаерга ва қачон кириб бориши мумкинлигини тартибга солувчи қурилмалар ва дастурлар мажмуидир. У биноларни, хоналарни, ҳудудларни ва ҳаттоки алоҳида ресурсларни (серверлар, сейфлар ва ҳоказолар) ҳимоялаш учун, ҳамда иш вақтини ҳисобга олиш учун қўлланилади.

Назорат ва киришни бошқариш тизими

КНБТнинг асосий вазифалари

  1. Киришни чеклаш - фақат ваколатли шахсларни киритиш.
  2. Ҳолатларни қайд қилиш - сана ва вақт билан кириш/чиқишни қайд этиш.
  3. Иш вақти ҳисоби - келиш, кетиш, танаффусларни автоматик ҳисоблаш.
  4. Хавфсизликни ошириш - рухсат этилмаган киришларни олдини олиш.
  5. Бошқа тизимлар билан интеграцияси - видеокузатув, ёнғин сигнализацияси.

Биз киришни назорат қилиш тизими бўйича мажмуавий ечимларни амалга оширамиз: якка тартибдаги хомаки лойиҳа, Ўзбекистон Республикасининг норматив талабларига асосан лойиҳалаштириш, экспертизадан ўтиш, асбоб-ускуналарни ва материалларни етказиб бериш, тизим монтажи ва ишга тушириш-созлаш ишлари.

КНБТнинг асосий вазифалари